Эсциро

Эсциро

RX

ЭСЦИРО яллиғланишга қарши, шишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Yo'riqnomani yuklab olish arrow_forward

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: L-лизин - 0,12 мг, эсцин-0,88 мг;

ёрдамчи моддалар: 96% этанол, пропиленгликоль, инъекция учун сув.

Жарохатдан кейинги, операция вақтидаги ва ундан кейинги турли локализацияли шишлар: бош ва орқа мияни оғир шишлари, шу жумладан бош мия ички қон қуйилишлари, бош мия ички босимини ошиши ва шиш-бўкиш кўринишлари; мия қон айланишининг сурункали ликвор-веноз бузилишлар ва вегето-томир дистонияси; қон билан таъминланишини локал бузилишлари ва оғриқ синдроми билан кечувчи таянч-ҳаракат аппаратини жалб қилиниши билан юмшоқ тўқималарнинг шишлари; умуртқа поғонаси, тана, оёқ-қўлларнинг шишли–оғриқли синдромлари, шишли – яллиғланиш синдроми билан бирга кечувчи ўткир тромбофлебити бўлган оёқларнинг веноз қон айланишини оғир бузилишларида қўлланилади.

Препарат қатъий вена ичига аста-секин 5-10 мл суткалик дозада юборилади (артерия ичига юборишга йўл қўйилмайди!).

Вена ичига томчилаб юбориш тавсия этилади. Инфузион эритмани тайёрлашда препарат 50 – 100 мл 0,9% натрий хлорид эритмасида суюлтирилади.

Беморнинг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолатларда (ўткир бош-мия жароҳати, операция вақтидаги ва ундан кейинги бош мия ва орқа миянинг шиш-бўркиш кўринишлари бўлган шиши, юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг катта жароҳатлари оқибатидаги катта ўлчамли шишлар) суткалик доза икки марта юборишга бўлиниб, 20 мл гача оширилади. Катталар учун максимал суткалик доза – 25 мл.

Болалар учн бир марталик доза: 1-5 ёш – 1 кг тана вазнига 0,22 мг L-лизин ва эсцини; 5-10 ёш – 0,18 мг/кг; 10 ёш ва ундан катталарда – 1 кг тана вазнига 0,15 мг ни ташкил қилади. Препарат суткада 2 марта юборилади.

Даволаш курсининг давомийлиги беморнинг ҳолати ва даволашнинг самарадорлигига қараб, 2 дан 8 кунгача давом эттирилади.