- Allerayz
- Allergastin
- Belacef
- Belanj
- Belatirs Intensiv
- Belatirs Sprey
- Celevo
- Celevo
- Cerebral
- Cerebral Baby
- Cerebral Forte
- Cerebral Gold 50+
- Cerebral Gold 50+ Kapsulalar
- Cerebral Student
- Cocarbens
- Donezil
- Emeron
- Emeron gel
- Encelad
- Filarmeks
- Fobos
- Geptolekt
- Jasmed
- Karbolit
- Kategor Ofta
- Kontrimin
- Lambene
- Lambrotin
- Lambrotin Sirop
- Levoyaps
- Levoyaps Pro
- Lindacals
- Lindafer Plus
- Lindafer Sol
- Lindavit Pregna
- Lindavit Vision
- Livertin
- Meldovens Maks Ampulasi
- Novosalik
- Pardifen
- Pardifen Aktiv
- Ramkacin
- Reepitol
- Reklin
- Reklin Ampula
- Restator
- Rinaler
- Tamekraz
- Terikvin
- Tvardoks
- Tvardoks H
- Urolekt
- Vegaderm
- Vegtazon
- Verabez
- Viplaktin Amino
- Viplaktin-C
- Вилгалин Мет
- Кортипан
- Линдавит Кардио
- Эсциро
- Keng tarqalgan dorilar:
- Meldovens Maks Ampulasi
- Reklin
- Lindavit Vision
- Livertin
- Tamekraz
- Tvardoks H
Suyak-mushak tizimi
Кортипан
RXКортипан препарати ўзи билан кортикостероидларга сезгир касалликларни даволашда қўлланиладиган, яллиғланишга қарши, ревматизмга қарши ва аллергия қарши кучли таъсирга эга бўлган бетаметазоннинг эрувчан ва кам эрувчан эфирларини ифода этади.
Битта ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: бетаметазон натрий фосфати (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) 2,63 мг (2,0 мг бетаметазонга эквивалент), бетаметазон дипропионати (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) 6,43 мг (5,0 мг бетаметазонга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин, Е218), пропил-парагидроксибензоат (нипазол, Е 216), бензил спирти, натрий хлориди, натрий гидрофосфати дигидрати, динатрий эдетати (Трилон Б), натрий кармелозаси (натрий карбоксиметилцеллюлозаси), полисорбат 80, полиэтиленгликоль 4000, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Скелет-мушак тизими ва юмшоқ тўқималар: ревматоид артрит, остеоартрит, бурсит, анкилозловчи спондилоартрит, эпикондилит, радикулит, кокцидия (думғазадаги оғриқ), радикулит, люмбаго, ўткир подагрик артрит, қийшиқ бўйин, ганглиоз киста, экзостоз (суяк-тоғай тўқимасидаги ўсимта) ва фасциит.
Аллергик касалликлар: сурункали бронхиал астма (жумладан, астматик статуснинг мажмуавий терапиясида), поллиноз, ангионевротик шиш, оғир аллергик бронхит, контактли дерматит, атопик дерматит, мавсумий ёки йил бўйи аллергик ринити, дори реакцияси, зардобли касаллик ва дорилар ёки хашаротлар чақишидан келиб чиққан реакциялар.
Дерматологик касалликлар: атопик дерматит (тангасимон экзема), нейродермит (оддий щраб олувчи темиратки), контактли дерматит, оғир қуёшли дерматит, эшакеми, гипертрофик қизил ясси темиратки, диабетик липодистрофия, ўчоқли алопеция, дискоидли қизил югурик, псориаз, келоидсимон чандиқлар, оддий обычная пуфакча, герпетик шаклли дерматит ва кистоз угрилар.
Коллагенозлар: тизимли қизил югурик, склеродермия, дерматомиозит ва тугунли периартериит.
Неопластик касалликлар: катталарда лейкозлар ва лимфомаларни паллиатив даволаш сифатида; болалардаги ўткир лейкоз.
Бошқа ҳолатлар: адреногенитал синдром, ярали колит, Крон касаллиги, спру, педиатрик касалликлар (қаттиқ мия қобиғи остидаги бурсит, оёқ кафтининг бурситли катта бармоғи, бармоқларнинг варусли деформацияси), субконъюнктивал инъекцияларни талаб қилувчи ҳолатлар, кортикостероидқарамли қон касалликлари, нефрит ва нефротик синдром.
Бирламчи ёки иккиламчи бўйрак усти беза етишмовчилиги (бир вақтнинг ўзида минералокортикостероидларни юбориш шартида) да қўлланилади.
Дозалаш режими ва юбориш усули индивидуал тарзда, кўрсатмаларга, касалликнинг оғирлигига ва пациентнинг даволашга бўлган реакциясига қараб белгиланади.
Кортипан препарати қуйидагиларда тавсия этилади:
1) тизимли кортикостероидларнинг таъсириги жавоб қайтарувчи касалликларда мушак ичи инъекциялари;
2) шикастланган юмшоқ тўқималарга кўрсатмалар бўйича тўғридан-тўғри инъекциялар;
3) артритларда бўғим ичи ва бўғим атрофи инъекциялари;
4) турлича дерматологик касалликларда тўқима ичи инъекциялари;
5) оёқ кафтининг айрим яллиғланиш ва кистоз касалликларида маҳаллий инъекциялар.
Юборишдан олдин чайқатиш зарур.
Дозаланиши
Дозаси минимал, қўллаш даври- максимал тарзда қисқа бўлиши керак.
Дозасини қониқарли клиник жавобни олгунга қадар танлаш зарур. Маълум вақт оралиғидан кейин қониқарли клиник жавоб бўлмаса, дозани секин-аста камайтириш йўли билан Кортипан препаратини бекор қилиб, бошқа терапияни тайинлаш зарур.
Терапевтик самарага эришилгандан кейин адекват клиник самарани таъминловчи минимал дозага эришгунга қадар, тутиб турувчи дозаси маълум вақт оралиғида юбориладиган дозани секин-аста пасайтириш орқали танланади.
Юбориш усули
Кортипанни вена ичига ёки тери остига юбориш мумкин эмас.
Тизимли даволашда Кортипан препаратининг бошланғич дозаси кўп ҳолларда 1-2 мл ни ташкил қилади. Пациентнинг ҳолатидан келиб чиқиб, заруратга қараб юборишни такрорлаш мумкин. Юбориш думба соҳасига мушак ичига (м/и) чуқур киритиш орқали амалга оширилади. Дозаси ва юбориш тез-тезлиги пациент аҳволининг оғирлигига ва терапевтик жавобга қараб белгиланади.
˗ шошилинч чораларга муҳтож бўлган оғир ҳолатларда (қизил югурик ва астматик статус) препаратнинг бошланғич дозаси 2 мл ни ташкил қилиши мумкин;
- дерматологик касалликларда, одатда, 1 мл препаратнинг ўзи етарли, терапевтик жавобга қараб уни такроран юбориш мумкин;
˗ нафас тизими касалликларида Кортипан препаратининг таъсири препаратнинг мушак ичи инъекциясидан сўнг бир неча соатлардан кейин бошланади. Бронхиал астмада, поллинозда, аллергик бронхитда ва аллергик ринитда ҳолатнинг аҳамиятли яхшиланишига 1-2 мл препарат юборилганидан кейин эришилади;
˗ ўткир ва сурункали бурситларда мушак ичи юбориш учун препаратнинг бошланғич дозаси 1-2 мл ни ташкил этади. Заруратга қараб препарат такроран юборилади.
Маҳаллий юборишда бир вақтнинг ўзида маҳаллий анестетикни қўллаш кам ҳолларда талаб этилади. Маҳаллий анестетиклар билан бирга юборилганида Кортипанни шприцда (флаконда эмас) таркибида парабенлар бўлмаган дори формаларидан фойдаланиб, 1% ёки 2% прокаин гидрохлориди эритмаси ёки лидокаин билан аралаштириш мумкин. Шунингдек, шу каби маҳаллий анестетикларни қўллаш мумкин. Таркибида метилпарабен, пропилпарабен, фенол ва бошқа шу каби моддалар бўлган анестетикларни қўллаш мумкин эмас. Кортипан препарати билан мажмуада анестетик қўлланилганида дастлаб флакондан шприцга препаратнинг зарур дозаси тортилади, кейин шу шприцнинг ўзига ампуладан зарур миқдорда маҳаллий анестетик тортилади ва қисқа вақт давомида чайқатилади.
Ўткир бурситларда (субдельтосимон, курак ости, тирсакли ва тизза усти олди) синовиал сумкага 1-2 мл Кортипан препаратининг юборилиши оғриқни енгиллаштириши ва бир неча соатлар давомида ҳаракатчанликни тўлиқ тиклаши мумкин.
Ўткир симптомлар тўсилиши билан, сурункали бурситни Кортипан препаратининг паст дозаларини юбориш билан даволаш мумкин.
Теносиновит, тендинит ва перитендинит каби ўткир ҳолатларда Кортипан препаратининг юборилиши касаллик симптомларини яхшилаши керак. Ушбу ҳолатларнинг сурункали шаклларида, ҳар бир алоҳида пациентнинг ҳолатига қараб такроран инъекция талаб этилиши мумкин.
0,5-2 мл Кортипан дозасини бўғим ичига юборишдан кейин икки-тўрт соат давомида ревматоид артрит ва остеоартрит туфайли вужудга келган оғриқ ва сиқиқликни енгиллаштириш мумкин. Иккала ҳолатда ҳам, кўпгина ҳолларда симптомлар егиллашишининг давомийлиги катта вариациялар билан тўрт ва ундан ортиқ ҳафтани ташкил қилади.
Кортипан препаратини бўғим ичига юборилиши бўғим ва периартикуляр тўқималар томонидан яхши кўтара олинади.
Катта бўғимларга (тизза, тос-сон, елка) юбориш учун препаратнинг тавсия этиладиган дозалари - 1-2 мл;
ўртача бўғимлар учун (тирсак, билак, болдир-товон) - 0.5-1 мл;
майда бўғимлар учун (товон, қўл, кўкрак қафаси) - 0.25-0.5 мл.
Дерматологик ҳолатлар Кортипан препаратининг ўчоқ ичига юборилишига жавоб қайтириши мумкин. Тўғридан-тўғри даволаб бўлмайдиган айрим шикастланишларнинг реакцияси препаратнинг кучсиз тизимли таъсирига боғлиқ бўлиши мумкин.
Айрим тери касалликларида препаратни бевосита шикастланиш ўчоғига тери ичига юбориш самарали ҳисобланади, дозаси 0.2 мл/см2 ни ташкил қилади. Шикастланиш жойи туберкулин шприц ва 26 G игнадан фойдаланиб, бир маромда санчиб чиқилади. 1 ҳафта давомида киритиладиган барча соҳаларга юборилган препаратнинг суммар дозаси 1 мл дан ошмаслиги керак. Оёқ кафти катта бармоғи ригидлиги, варусли бармоқ ва ўткир подагрик артрит каби маълум ҳолатларда енгиллашиш тез содир бўлади. Кўпгина инъекциялар учун туберкулин шприц ва 26 G калибрли игнадан фойдаланиш тавсия этилади.
Кортипан препаратининг тавсия этилган бир марталик дозалари (ҳафтада 1 марта):
˗ қаттиқ қавариқда - 0.25 мл (одатда, 2 кетма-кет инъекция қилинади);
˗ шпорада - 0.5 мл;
˗ оёқ кафти катта бармоғи қийин ҳаракатланишида - 0.5 мл;
˗ синовиал кистада - 0.25 мл дан 0.5 мл гача; тендосиновиитда - 0.5 мл;
˗ ўткир подагрик артритда - 0.5 мл дан 1 мл гача.
Терапевтик самарага эришилгандан кейин препаратнинг тутиб турувчи дозаси минимал самарали дозага эришгунга қадар маълум вақт оралиқларида бошланғич дозасини секин-аста тушириш йўли орқали танланади.
Пациентга стрессли ҳолатларни таъсир кўрсатиши (касаллик билан боғланмаган) Кортипан препаратининг дозасини оширишни талаб этиши мумкин.
Узоқ муддатли даволашдан кейин дозани секин-аста тушириш йўли билан препарат бекор қилинади. Ўсиш давридаги болаларда кортикостероидларни фақат мутлоқ кўрсаткичлар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида ўтказиш лозим.